Янгиликлар /

Санчес қайтмоқчи эмас

Мақола нашр қилинди

Ижара асосида «Интер»да ўйнаётган ҳужумчи Алексис Санчес «Манчестер Юнайтед»га қайтмоқчи эмас.

«Daily Star» тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли футболчи «қизил иблислар» раҳбариятига «нерадзурри» сафида қолиш нияти борлигини маълум қилган. Чилилик футболчининг ижара шартномаси 2 август куни якунига етади.

«Юнайтед» бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер кейинги мавсумда Санчеснинг хизматидан фойдаланмоқчи, аммо унинг йирик миқдордаги маоши (ҳафтасига 400 минг фунт) раҳбариятга маъқул келмаяпти.

«Интер» эса Алексиснинг трансферини сотиб олиш бўйича музокара бошлади. Бу борада томонлар келишувга эришишга яқин туришибди. Жорий мавсумда футболчининг 75% маошини «МЮ» тўлаётган эди. Миланликлар унинг ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишса, футболчининг маоши ҳозиргига нисбатан камаяди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.