Янгиликлар /

Лэмпард: «МЮ»га бироз ён босилаяпти

Мақола нашр қилинди

Фрэнк Лэмпард Англия кубоги яримфинали доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан VAR тизими ҳақида гапириб ўтди.

«Бу тизим мухлисларнинг таъсири ёки босимлари остида топ-клубларга ён босишларга чек қўяди, деб айтилганди. Шу боис VAR тизими аввалги ҳолатни ўзгартириш учун жорий қилинган эди. Бу алоҳида клубларга ён босилишини олдини олиб, энг аввало тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам бериши керак.

Бироқ VARда ҳам инсоний факторни чеклаб бўлмаяпти. Сабаби қарорларни барибир ўша ердаги одамлар қабул қилишади. Мисол учун, пайшанба кунги ўйин («Кристал Пэлас» — «МЮ» 0:2). Ўша баҳсда яққол вазият юз бериб, ҳакамлар томонидан нотўғри қарор қабул қилинди. Энг қизиғи буни VAR орқали ҳаттоки қайтадан кўриб чиқишмади. 

Энг ёмони шунга ўхшаш беэътибор қолдирилган вазиятлар кам учраётгани йўқ. Бу ғалати. VAR билан барчамиз тенг ҳолатда бўламиз, деб ўйлагандим. Тўғри, нимадир сенга қарши бориши мумкин, қайсидир вазиятда эса рақибга қарши. Бироқ ҳозирги вазиятдан кўринаяптики, «Манчестер Юнайтед»га озроқ ён босилаётгандек. Бу сафарги ўйинимизда VAR кўпроқ бизга ёрдам берса зўр бўларди», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, «Челси» ва «МЮ» ўртасидаги Англия кубоги яримфинал учрашуви 19 июль, якшанба куни ўтказилади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.