Янгиликлар /

Сульшер: Бу адолатдан эмас

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер «Челси»га қарши Англия кубоги яримфинали олдидан тузилган тақвимдан норозилигини билдирди.

«Албатта, кубок яримфинали олдидан «Челси»нинг бизга нисбатан 48 соат кўпроқ дам олиш имкониятига эга бўлиши мени хавотирга солади. Бу адолатдан эмас. 

Бироқ ҳозирда пайшанба кунги «Кристал Пэлас»га қарши ўйинимиз ҳақида кўпроқ ўйлашим керак. Келаётган икки ҳафта биз учун жуда муҳим. Бизни оғир учрашувлар кутиб турибди. Бироқ жамоамизнинг яхши спорт формасида эканлиги мени хурсанд қилади. Ишонаманки, жамоа билан мақсадларимизга етамиз.

Ўтган йил якуни билан таққослаганда вазиятимиз анча яхши. Аввалги мавсумда жароҳатлар кўп эди, қолаверса биз жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда эмасдик. Бироқ мавсум якунида, ўйинлар тақвими зич жойлашганда рақибинг сендан 24 ёки 48 соат кўпроқ дам олиши хавотирга сабаб бўлади», — дейди «МЮ» устози.

Маълумот учун, «МЮ» ва «Челси» ўртасидаги Англия кубоги яримфинал баҳси 19 июль куни ўтказилади. Унгача Сульшер жамоаси 16 июль куни «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда майдонга тушади. «Челси» эса 14 июль куни «Норвич» (1:0) билан ўйинни ўтказиб, «МЮ» билан баҳс олдидан икки кун кўпроқ дам олади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.