Янгиликлар /

Сульшер: «МЮ» ўз услубида мағлуб бўлди

Мақола нашр қилинди

Сульшер АПЛ 35-тури доирасидаги «Саутҳемптон»га (2:2) қарши ўйиндан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Гол ўтказиб юбориш учун энг ёмон вақтда тўп дарвозамиздан ўрин олди. Биз охирги стандарт вазиятга қадар яхши ҳимояланган эдик. Бу гол кайфиятимизни туширган бўлса-да, нима ҳам дердик, бу футбол. Биз шундай вазиятларда сўнгги дақиқаларда кўп голларни урганмиз, бу ҳолат бизга таниш. Шундай экан, ўз услубимизда мағлуб бўлдик. Бу ҳам жамоага дарс бўлади. Эҳтимол, футболчилар ғалаба чўнтагимизда деб ўйлашгандир, бироқ биз ғалабага ҳақли эмасдик. «Саутҳемптон» — катта ҳажмдаги ишни бажара оладиган меҳнаткаш жамоа. 

Биз чарчадик деб айта олмайман. Бу кун имкониятлардан фойдаланилмаган кун сифатида ёдда қолади. Де Хеа ҳам қийин вазиятда қутқарди.

Гринвуднинг оёғига зарба берилган вазиятда унинг ўрнида бўлганимда менинг оёғим бунга дош бера олмасди. VAR ҳақида гапиришни истамайман, биз бу ҳақда кўп гапирдик», — дея Сульшернинг сўзларини келтирмоқда BBC.

«Манчестер Юнайтед» 59 очко билан АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда қолди. Ундан олдинги ўринларда «Челси» (60) ва «Лестер» (59) бормоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.