Янгиликлар /

Петер Шмейхелни ортда қолдирган Де Хеа

Мақола нашр қилинди

Давид Де Хеа ўйинлари сони бўйича хорижлик футболчилар орасида клуб рекордчисига айланди. 

АПЛ 34-тури доирасидаги «Астон Вилла» билан баҳс голкипер учун «Юнайтед» сафидаги 399-ўйинга айланди. Бу борада Давид жамоанинг афсонавий дарвозабони Петер Шмейхелни ортда қолдирди. 

Де Хеа «Манчестер Юнайтед»га 2011 йилнинг ёзида ўтган эди. Ўшанда манчестерликлар 20 ёшли дарвозабон учун «Атлетико»га 25 миллион евро трансфер пули тўлаган.

Маълумот учун, Де Хеа жорий мавсумда АПЛ доирасида «МЮ» сафида 33 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 33та гол ўтказиб юборган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилгача амал қилади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.