Янгиликлар /

Люк Шоу: Ўзимизга бўлган ишонч ҳеч қачон ҳозиргидек юқори бўлмаган

Мақола нашр қилинди

Люк Шоу жамоадаги футболчиларнинг кайфияти ва клубдаги ички муҳит ҳақида гапирди.

«Сўнгги йилларда ўйинимиз ва натижаларимиз яхши бўлмади. Аввалги йилларда ўйинимиз ҳозиргидек чиқмаганди. Бугунга келиб жуда кўп нарса ижобий томонга ўзгарди. Ўзимизга бўлган ишонч ҳеч қачон ҳозиргидек юқори бўлмаган. Машғулотда ҳам, ўйинда ҳам ҳамма футболчилар катта ишонч билан ҳаракат қилишмоқда. 2014 йил клубга келган бўлсам бугунгидек бахтиёр, ўзимизга бўлган ишонч ҳозиргидек юқори бўлмаганди.

Бурилиш нуқтаси? Менимча, сафарда «Борнмут»га учраган мағлубиятимиз (1:0) бўлди. Ўшанда керакли ўйин ва натижага эриша олмагандик. Бош мураббий катта ҳажмдаги ишларни бажарди. Бруно Фернандеш сафга қўшилгач, қолаверса жароҳат олганлар таркибга қайтгач, жамоа ўзига ишона бошлади.

Машғулотларимиз қувноқ, яхши кайфиятда ўтмоқда. Ҳар бир ўйин ва машғулотларда жамоа завқланиб ҳаракат қилаётгани сезилаяпти. Фикримча, муваффақиятли жамоага айланиш учун бу муҳим эди. Барчамиз мақсадимиз сари бирга ҳаракат қилаяпмиз, ўйлайманки мавсум охирида ниятимизга етамиз», — дея Люк Шоунинг сўзларини келтирмоқда MEN.

Маълумот учун, «МЮ» сўнгги учрашувда «Борнмут» устидан 5:2 ҳисобида зафар қучиб, мағлубиятсиз ўйинлари сериясини 16та ўйинга етказди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.