Янгиликлар /

«Боруссия» ультиматум қўйди!?

Мақола нашр қилинди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жейдон Санчо трансфер ойнасида жамоасини тарк этиши мумкин.

Bild нашрининг ёзишича, 20 ёшли англиялик футболчи учун энг асосий даъвогар клуб сифатида «Манчестер Юнайтед» қолмоқда.

«Боруссия» инглиз жамоаси олдига ультиматум қўйди: «Юнайтед» Санчони таклиф этишни истаса, клуб 10 август кунига қадар бу трансферни амалга ошириши лозим. Акс ҳолда футболчининг трансфери масаласи ёпилади», дейилади манбада.

Олдинроқ, немис клуби Жейдон Санчони 120 миллион евро трансфер пули эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Немис нашрининг қайд этишича, «МЮ» Санчо трансфери бўйича иш бошламаганлигининг сабаби, клуб мавсум якунига қадар ўз футболчиси Мейсон Гринвуднинг ҳаракатларини кузатмоқчи. У юқори савияда ўйнашда давом этса, Санчо трансфери масаласи ўз актуаллигини йўқотади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.