Бруну Фернандеш «Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўзларига жавоб қайтарди.
Португалия мутахассис июль ойида шундай деганди: «Бруну дунёнинг энг яхши пенальтичиларидан бири эканлигини исботлади, у 20тача пенальти тепди».
«Ростини айтсам, хафа бўлганим йўқ. Пенальтини яхши тепаман деб ўйлайман ва бошқа ҳеч нарса йўқ. Ҳаммасини тушунаман.
20та пенальти? Бу тўғри, лекин «МЮ»га келганимдан бери эмас.
Одамларнинг «У фақат пенальтидан гол уради» деган гапларини эшитаман. Аммо мен бир қанча вақт олдин статистикани кўрдим: АПЛда пенальтиларни ҳисобга олмаса, яримҳимоячилар ичида фақат Кевин де Брюйне голларда мендан кўра кўпроқ қатнашган», – дея Фернандешнинг сўзларини келтиради A Bola.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.