Янгиликлар /

Ван де Бек 34-рақамда ўйнайди

Мақола нашр қилинди

«Аякс»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин турган яримҳимоячи Донни ван де Бек янги жамоасида қайси рақамда ҳаракат қилиши маълум бўлди, деб хабар беради Daily Mail.

Манбага кўра, 23 ёшли хавбек «Аякс»да ўйнаган собиқ жамоадоши Абдулҳақ Нури ҳурмати юзасидан 34-рақамни танлайди. Абдулҳақ амстердамликлар сафида айнан шу рақам остида тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июлида «Аякс»нинг «Вердер»га қарши ўртоқлик ўйинида Нури майдонда ҳушидан кетган эди. Аммо яримҳимоячига майдонда вақтида етарли ёрдам кўрсатилмайди. Уни вертолётда касалхонага олиб боришади. Шифокорлар унда оғир аритмия – юрак уриш тезлигининг кескин ўзгаришини аниқлашади. 

Ўшанда шифокорлар кўйган ташхисга кўра, футболчи ҳеч қачон юролмайди, гапира олмайди, одамларни танимайди ва ҳатта овқат ея олмайди.

2018 йилнинг июль ойида Нури кўзларини очди. 2020 йил март ойида эса Нурининг акаси собиқ футболчининг комадан чиққанини маълум қилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.