Янгиликлар /

«Реал» интизорлик билан кутмоқда

Мақола нашр қилинди

Испания чемпиони уэльслик юлдуз Гарет Бэйл бўйича «Манчестер Юнайтед» таклиф билдиришини интизорлик билан кутмоқда.

Жорий трансферлар мавсумида Бэйлни сотиб юбориш "Қироллик клуби«нинг асосий мақсадига айланган. Тажрибали футболи жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан билан чиқиша олмаяпти. Ҳар икки томон ҳам бирга ишлай олмаслигига амин бўлган. «Реал» футболчига яна икки йил давомида 30 миллион фунт тўлашни истамаяпти. Бэйл эса кетишга шошилмай, захирада ўтириб бўлса ҳам, маошини олишга рози.

«Реал» шу пайтгача Бэйл бўйича аниқ таклиф олгани йўқ. Мадридликлар «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари «Боруссия»дан Жейдон Санчони трансфер қила олмаганидан кейин манчестерликларнинг эътиборини Бэйл трансферига қаратмоқчи.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.