Янгиликлар /

Невилл: Биз ортиқча тўлай олмаймиз

Мақола нашр қилинди

Гари Невилл манчестерликлар клуби раҳбариятининг трансфер ойнасидаги ишларини танқид қилди.

«Клубдаги сўнгги 8 йил ичида қабул қилинган шошилинч қарорлар сабабли клуб ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйгандек. Шу боис раҳбарият «биз ортиқча тўлай олмаймиз» дея, бошқача йўл тутмоқда.

«Ливерпуль» 40 миллион, 25 миллион фунтга футболчиларни сотиб олди, Вернер «Челси»га нисбатан арзон тушди. «МЮ» эса кўпроқ тўлаб қўймаслик ҳақида ўйлаш билан банд.

Муаммо шундаки, улар келишувларни амалга ошира олишмаяпти. Клуб раҳбариятининг кўзланган трансферларни мавсум бошланишигача ҳал қилмаганини оқлаб бўлмайди. «МЮ» мавсум олдидан 4-5 нафар янги ўйинчи олиши керак эди, аммо улар фақат битта трансфер – ван де Бекни таклиф эта олишди, холос. Таққослаш учун, «Ливерпуль» ўзи истаган трансферларни ўтган ҳафтада амалга оширган бўлса-да, барчасини ўз назорати остида ушлаб тура олди.

«МЮ» асосий трансфер мақсади бўлган Санчо учун 90-100 миллион сарфлашга тайёр бўлса, демак жамоада маблағ етарли. Аммо клубда бу ишларга тайинлаган структура йўқдек. Раҳбарият трансфер қарорларини қандай қабул қилиши мен учун тушунарсиз. Трансфер бозори пайтида аниқ режа асосида ишлай олмаётгани жиддий муаммо. Бу сўзлар аксарият одамларга ёқмаслиги мумкин, аммо улар ўз вазифаларини яхши бажара олмаётганликларини эшитишлари керак», — дейди Гари Невилл.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.