Янгиликлар /

Оле: Бахтли қилиш мени вазифамга кирмайди

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер футболчилар билан муносабати ҳақида гапирди.

«Футболчилар яхши ўйнаб, ғалаба қозонса бахтли кўринишади. Аммо уларни бахтли қилиш мени вазифамга кирмайди. Мени ишим – натижа келтира оладиган таркибни майдонга тушириш. 

Футболчиларнинг қандай спорт формасида бўлиши ҳам уларнинг ўзига боғлиқ. Ўйинчи кўпроқ ишлаб, асосий таркибга тушишга тайёр бўлиши керак. 

Ван де Бек? Яхши футболчилар тезда мослашиб кетишади. Скотт, Неманья ва Фред ҳам яхши ўйинчилар, улар орасида яхши рақобат бор. Улар орқали яримҳимояда турли услубларни синаб кўришим мумкин. Албатта, «Кристал Пэлас»га қарши ўйиндан қониқмаган эдим. Биз талаб қилинган даражадаги тажовузкорликни кўрсатишга тайёр эмасдик. 

Ҳа, мавсум рестартидан кейин июнь ойида биз ўйин жиҳатдан катта ўсишга эришдик деб ўйлагандим. Ҳозир ҳам савия жиҳатдан устунлигимизни кўрсатишимизга ишонаман», — дейди «МЮ» устози.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛ 3-тури доирасида сафарда «Брайтон»га қарши ўйнади. Учрашув 26 сентябрь, шанба куни соат 16:30да бошланади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.