Янгиликлар /

«МЮ» 20/21 мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Мақола нашр қилинди

Англия Премьер-лигаси 3-тури доирасида «Брайтон» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг сўнгги сониялари триллерга айланди.

Учрашувнинг 40-дақиқасида Фернандешнинг қўполлиги учун бош ҳакам манчестерликлар дарвозаси томон 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Мопе эса ажойиб зарбаси билан Де Хеа дарвозасини ишғол этди.

43-дақиқада жарима зарбасидан етказилган тўпни Магуайр рақиб дарвозасига киритиб, мувозанатни тиклаган бўлса, 55-дақиқада Брунонинг узатмасидан кейин Рэшфорд рақиб жарима майдони ичида уч ҳимоячини доғда қолдириб, жамоасига ғалаба келтирувчи голни киритгандек эди, гўё.

Аммо ҳакам қўшиб берган 4-дақиқанинг сўнгги сонияларида Марч ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Аммо қўшиб берилган 5 дақиқа якунланиб, 90+7-дақиқада «МЮ» бурчакдан тўпни киритгандан кейин бош ҳакам ўйин якунланганлигини билдирувчи ҳуштагини чалди. 

Аммо VAR тизими бурчак зарбасидан кейин Магуйр тўпни бош билан йўллаган вазиятда тўп қўлга текканлигини аниқлади. Натижада бош ҳакам ўйинни давом эттирди — 90+9-дақиқадаги 11 метрлик нуқтани Фернандеш голга айлантирди – 2:3

Ушбу ғалаба Сульшер жамоасининг чемпионатдаги дастлабки 3 очкоси бўлди.

АПЛ. 3-тур. 26 сентябрь 
Брайтон – Манчестер Юнайтед 2:3
Голлар: 1:0 – 40, пенальти Мопе, 1:1 – 43, Магуайр, 1:2 – 55 Рэшфорд, 2:2 – Марч 90+5, Фернандеш 90+9 пенальти.

Брайтон – Райан, Уэбстер, Данк, Уайт, Лэмпти, Лаллана (Гросс, 75), Марч, Альсате, Троссард, Мопе, Коннолли (Джаханбахш, 75).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу, Линделеф, Магуайр, Погба (Фред, 65), Бруну Фернандеш, Матич, Марсьяль (ван де Бек, 90), Гринвуд (Байи, 83), Рэшфорд.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.