Янгиликлар /

«Юнайтед»га Н'Голо Канте керак

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» Н'Голо Кантени ўз сафига қўшиб олишни истамоқда, дея ёзади Mirror.

Манбанинг ёзишича, манчестерликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер франциялик яримҳимоячига жамоанинг майдон марказидаги муаммоларига ечим сифатида қарамоқда. «МЮ» 29 ёшли футболчининг трансфери масаласида Лондон клубига таклиф жўнатиб, ўйинчининг вакиллари билан ҳам учрашишга улгурган.

Аввалроқ, Кантега Италиянинг «Интер» клуби ҳам қизиқиш билдирган ва Н'Голо учун Эриксен ва Брозовични алмашишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Кантенинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган бўлиб, Transfermarkt портали футболчи трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳолаган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.