Янгиликлар /

Рой Кин: Сульшер совринлар ютиши шарт

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Рой Кин «қизил иблислар»нинг 2020/21 йилги мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди.

«Бу мавсумда Сульшернинг вазифалари бошқача бўлади. Ўйлашимча, ўтган мавсумдаги мақсад кучли тўртликка кириш эди, аммо бу йил талаблар юқори.  «МЮ» «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити»га яқинлашиши керак. 

Сульшер совринлар ютиши шарт. Унинг «МЮ»даги асал ойи тугади. Босим янада кучаяди», – дея Киннинг сўзларини келтиради Monday night.

Маълумот ўрнида, «Манчестер Юнайтед» ўтган мавсумда 38та ўйинда 66 очко тўплаб, 3-ўринни қўлга киритди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.