Янгиликлар /

«МЮ» Усмон билан музокара олиб бормаган

Мақола нашр қилинди

«Барселона» техник котиби Рамон Планьес клуб 23 ёшли яримҳимоячи Усмон Дембеленинг трансфери борасида «Манчестер Юнайтед» билан музокара олиб бормаётганини таслиқлади.

«МЮ» билан музокаралар олиб борилмаган. Буни тасдиқлашим мумкин. Дембеле – «Барселона» футболчиси. Биз унинг имкониятларини биламиз ва жамоада юз берган ўзгаришлар туфайли у ўзини кўрсата олади, деган умиддамиз. 

«Барселона» ўзининг барча имкониятларидан фойдаланмоқчи. Усмон биз билан яхши мавсумни ўтказишига ишонамиз», – дея Планьеснинг сўзларини келтиради Football Espana.

Дембеле «Барселона»га 2017 йил ёзида 138 млн евро эвазига «Боруссия» Дортмунддан ўтган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.