«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Дэниел Жеймс трансферлар ойнаси якунигача жамоани тарк этиши мумкин.
Football Insider'нинг ёзишича, уэльслик 22 ёшли футболчига «Лидс» қизиқмоқда. «Товуслар» яримҳимоячининг трансфери бўйича манкунианликларга 25 млн фунт стерлинг (27,5 млн евро) таклиф қилишган. Аввалроқ «қизил иблислар» Дэниелни ижарага беришдан бош тортишганди.
Жеймс 2019 йили, «Суонси»да ўйнаб юрганида «Лидс»га ўтиши мумкин эди, аммо томонлар молиявий масалаларда келиша олишмаган.
Жеймс ўтган мавсумда АПЛда 33та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.