Янгиликлар /

«МЮ» Киран Триппьердан воз кечмаган

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» «Атлетико» ҳимоячиси Киран Триппьерни сотиб олиш фикридан воз кечмаган.

Ўтган ёзда «қизил иблислар» 30 ёшли инглиз ҳимоячисининг трансфери учун 21 миллион фунт таклиф қилишди, аммо «матрасчилар» рад жавобини беришди. Мадрид клуби хўжайинлари ўз етакчиси учун камида 35 миллион фунт олиш ниятида, шунинг учун ҳам футболчининг трансфери муваффақиятсиз якунланди.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, «МЮ» раҳбарияти Триппьер учун яна бир таклиф киритмоқчи, у декабр охири ёки январ бошида эълон қилинади.

Бироқ, Киранни сотиб олиш учун манкунианликлар биринчи бўлиб клубда Аарон Уан-Биссакага алтернатив сифатида жамоада қолган Диого Далотга харидор топишлари керак бўлади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.