3 сентябрь куни Манчестерга учиб келган «МЮ» ҳужумчиси Криштиану Роналду энди 5 кунлик карантинда бўлиши керак.
Клуб Британия ҳукуматига португалиялик футболчидан карантинни олиб ташлаш тўғрисида илтимос билан чиқди, аммо рад жавобини олди, деб ёзади Manchester Evening News.
Роналду 5 кундан сўнг «Юнайтед» машғулотларига қўшилиши мумкин бўлади. Бу — Буюк Британиядан Португалияга бориб келган барча учун қоида.
Карантиннинг иккинчи ва бешинчи кунларида ҳужумчи коронавирус учун тест топширади. Шундан сўнг жамоага қўшилиши мумкин бўлади.
Шу тариқа Роналду «МЮ» машғулотларида 8 сентябрь, чоршанба кунидан қатнаша олади.
36 ёшли футболчи 11 сентябрь куни АПЛ 4-тури доирасидаги «Ньюкасл»га қарши баҳсда дебют қилиши кутилмоқда. Агар у миллий жамоани эрта тарк этмаганида, бу ўйиндан олдин карантиндан ўтишга улгурмаган бўларди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.