Янгиликлар /

Погбага ўринбосар Франк Кесси

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбага ўринбосар излашда давом этмоқда.

Хабарларга кўра, вариантлардан бири — «Милан» футболчиси Франк Кесси. «Қизил иблислар» га 24 ёшли ивуарилик футболчининг ўйини ёқади. Шунингдек, клуб ярим ҳимоячининг 2022 йилнинг ёзида эркин агентга айланишидан фойдаланиб қолмоқчи ва миланликларга шу қишдаёқ таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кесси «Милан» таркибида 2019 йилдан бери фаолияти олиб бормоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 7 учрашувда майдонга тушиб самарали ҳаракатларни амалга оширмаган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.