Янгиликлар /

ван де Бек ўрнига Марсело Брозович

Мақола нашр қилинди

Донни ван де Бекнинг манчестерликлар сафидаги қониқарсиз ҳаракатларидан сўнг, «қизил иблислар» марказия яримҳимояни янги футболчи билан тўлдиришни мақсад қилмоқда. 

Италиянинг «Calciomercato» сайтининг маълумот беришича, «МЮ» вакиллари «Интер» яримҳимоячиси Марсело Брозовични таркибга қўшиб олишни кўзламоқда. Поль Погбанинг клуб таркибидаги келгуси фаолияти ҳам сўроқ остидалигини инобатга олган ҳолда, «Юнайтед» раҳбарияти тажрибали футболчи билан марказни мустаҳкамлашга ҳаракат қиляпти. 

Ўз навбатида, 28 ёшли хорватиялик футболчининг амалдаги А Серия чемпионлари билан шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.