Янгиликлар /

Мерсон: «МЮ»да чемпионлик учун имконият йўқ!

Мақола нашр қилинди

«Арсенал» клуби собиқ ҳужумчиси Пол Мерсон жорий мавсум бир неча катта трансферни амалга оширган «Манчестер Юнайтед» ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, Томас Тухель, Юрген Клопп ёки Пеп Гвардиола «қизил иблислар» ни бошқарганида, улар Премьер-лигада чемпион бўлиши мумкин эди. Ҳаммаси оддий. Мен дастлабки турдаги ўйинни кўришим билан айтганман, «Манчестер Юнайтед»да чемпионлик учун ҳеч қандай имконият йўқ!» ,-дея Мерсон сўзларини келтирмоқда «Sky Sports».

Клопп «Ливерпуль», Гвардиола «Манчестер Сити» ва Тухель «Челси» бошқарувида фаолият олиб бормоқда. Бу жамоалар мос равишда АПЛ кучли учлигини банд этиб турибди. Сульшер жамоаси эса, 13 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, манчестерликлар Роналду, Санчо, Варан каби юлдузлар билан ўз таркибини тўлдирганди. Клуб АПЛ сўнгги турида «Астон Вилла»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.