Янгиликлар /

Райола Погбани «Реал Мадрид» ва «ПСЖ»га таклиф қилди

Мақола нашр қилинди

Elcaso.elnacional.cat нашрининг хабар беришича, Пол Погба амалдаги клуби билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Манбага кўра, футболчи ўзини испан чемпионатида синаб кўрмоқчи.

Франциялик футболчининг трансфер агенти Мино Райола «Барселона» билан яхши муносабатда, лекин ҳозирда каталонияликлар молиявий қийинчиликда, шунинг учун улар Погбани сотиб ололмайдилар.

Шунинг учун, Райола ўз мижожозининг хизматини «Реал Мадрид» ва «ПСЖ»га таклиф қилди. Эслатиб ўтамиз, Погбанинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайди, шунинг учун янги клуб яримҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.