Янгиликлар /

«Реал»га Кавани керак

Мақола нашр қилинди

Эдинсон Кавани фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

El Nacional хабарига кўра, уругвайлик форвардни «Реал» клуби ўз сафида кўрмоқчи. Мадридликлар раҳбарияти қишки трансфер ойнасида Эдинсон Кавани билан музокарага киришади. 

Қайд этилишича, «МЮ» қишда Марсьял ёки Каванидан бири билан хайрлашишга қарши эмас. Футболчининг ўзи ҳам Роналду «МЮ»га келгани сабабли захирада қолишни эмас, ўйин амалиётига эга бўлиш учун Испанияга кўчиб ўтишни истамоқда.

Аввалроқ, уругвайлик 34 ёшли ҳужумчини «Барселона» қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Эдинсон 2020 йилда Манчестер клубига ўтган эди. Каванининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.