Янгиликлар /

Оле: Имконият доим сақланиб туради

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Вильярреал»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Олд Траффорд»да шундай бўлади. Бундай ҳолат бир неча бор содир бўлган. Таваккал қилдик ва омадимиз келди.

Бу жамоа билан ўйнаш, уларни мағлуб этиш қийин. Уйда фақат ғалабага эришмоқчи эдик. Агар олдинга бормаганимизда, улар хурсанд ҳолда ҳимояда ўтиришарди. 

Сизда Роналду бўлса, имконият доим сақланиб туради. У дарвоза олдида жуда яхши жой топади ва ҳар бир футболчининг ўйинига таъсир қилади. 

Футболчилар учун бундай ўйинда ғалаба қозониш жуда муҳим, айниқса, «Янг Бойз»га худди шундай ютқазганимиз учун. Бу турнирда барча ўйинлар қийин кечади. Кечагидек камдан кам учрайдиган натижалар («Реал»–«Шериф» 1:2) ҳам бўлиб туради. Жамоалар ўртасида катта фарқ йўқ», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради BT Sport.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.