Янгиликлар /

Биссака икки ўйинга дисквалификация қилинди

Мақола нашр қилинди

Аарон Ван-Биссака УЕФА томонидан иккита ўйинга дисквалификация қилинди, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.

23 ёшли англиялик ҳимоячи Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги «Янг Бойз»га қарши ўйинда (1:2) қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этганди.

Шу тариқа, Ван-Биссака бугун, 29 сентябрь кунги «Вильярреал» ва 20 октябрь куни ўтадиган «Аталанта»га қарши учрашувларда «МЮ»га ёрдам бера олмайди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.