Янгиликлар /

Магуайр уч ҳафтага сафдан чиқди

Мақола нашр қилинди

Ҳарри Магуайр жароҳати сабабли уч ҳафтага сафдан чиқди, дея хабар бермоқда The Sun.

Манбанинг ёзишича, англиялик ҳимоячи Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги «Вильярреал»га қарши ўйин билан бирга АПЛ 7-тури доирасидаги «Эвертон»га қарши учрашувни ҳам ўтказиб юборади.

Шунингдек, Магуайр Англия миллий жамоасининг октябрь ойидаги ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Андорра ва Венгрияга қарши ўйинларини ҳам ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» ҳимоячиси «Астон Вилла»га қарши шанба кунги учрашувда жароҳат олиб, ўйиннинг (0:1) 66-дақиқасида захирага олинганди.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» — «Вильярреал» ўйини 29 сентябрь куни «Олд Траффорд»да соат 23:59да бошланади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.