Янгиликлар /

Эдинсон Кавани «Барселона»да!?

Мақола нашр қилинди

Эдинсон Кавани фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда As.

Манбанинг ёзишича, 34 ёшли ҳужумчи январь ойида Манчестерни тарк этишга қарши эмас. Кавани ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўз кучини Испанияда синаб кўрмоқчи. Роналду асосий таркибда ўйнаётгани сабабли Эдинсон клубда захирада қолиб кетишидан ташвишланмоқда.

Каталония клуби эса қишки ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Клуб Каванини «Барса»га таклиф этиш имкониятларини ўрганмоқда.

Маълумот учун, Кавани 2020 йилнинг кузида «қизил иблислар» сафига ўтганди. У жароҳат сабабли мавсум стартини ўтказиб юборган эди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.