Янгиликлар /

Марсиял трансфер нархи белгиланди

Мақола нашр қилинди

«Боруссия» трансфер ойнасида Эрлинг Ҳоландни сотган тақдирда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ҳужумчи изламоқда.

Sport1.de нашри хабарига кўра, Дортмунд клуби Антони Марсьяль номзодини кўриб чиққан, аммо инглиз клуби франциялик форвард учун сўраётган трансфер қиймати сабабли немис клуби раҳбарияти бу трансфер ниятидан воз кечмоқчи.

Қайд этилишича, «МЮ» 25 ёшли ҳужумчиси учун 50 миллион евро сўраган. Дортмундликлар эса Марсияль учун бу нархни қиммат деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, Марсьяль АПЛ жорий мавсумида 4 ўйинда майдонга тушиб, ҳали голлари ҳисобини очмаган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.