Янгиликлар /

Лингард Англия миллий жамоаси рўйхатида

Мақола нашр қилинди

Англия миллий жамоасининг октябрь ойида ўтказиладиган ЖЧ-2022 саралаш босқич ўйинларида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати эълон қилинди.

Дарвозабон: Сэм Жонстон («Вест Бромвич»), Жордан Пикфорд («Эвертон»), Аарон Рамсдейл («Арсенал»).

Ҳимоячилар: Конор Коуди («Вулверҳэмптон»), Рис Жеймс («Челси»), Тайрон Мингз («Астон Вилла»), Люк Шоу («Манчестер Юнайтед»), Жон Стоунз, Кайл Уолкер (иккиси ҳам — «Манчестер Сити»), Фикайо Томори («Милан»), Киран Триппьер («Атлетико» Мадрид).

Яримҳимоячилар: Фил Фоден («Манчестер Сити»), Жордан Ҳендерсон («Ливерпуль»), Жесси Лингард («Манчестер Юнайтед»), Мэйсон Маунт («Челси»), Калвин Филлипс («Лидс»), Деклан Райс («Вест Ҳэм»).

Ҳужумчилар: Жек Грилиш, Раҳим Стерлинг (иккиси ҳам — «Манчестер Сити»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Букайо Сака («Арсенал»), Жейдон Санчо («Манчестер Юнайтед»), Олли Уоткинс («Астон Вилла»).

Маълумот учун, Гарет Саутгейт шогирдлари 9 октябрь куни Андоррага қарши сафарда, 12 октябрда эса Венгрияни ўз майдонларида қабул қилишади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.