Янгиликлар /

«Реал» фикридан қайтмаган

Мақола нашр қилинди

«Реал» Поль Погбани ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаган.

ABC хабарига кўра, Мадрид клуби 2022 йилнинг ёзида «МЮ» билан шартномаси якунига етадиган франциялик яримҳимоячини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиб, йиллик 14 миллион евро беришга тайёрлигини маълум қилган. Шунингдек, футболчи Мадридга текинга келаётгани учун Погба ва унинг агенти Мино Райолага 30 миллион евро бонус тўлашга тайёр.

Райола ҳам Полнинг Мадридга кўчиб ўтишини истамоқда. Клуб кейинги мавсум Бензема, Мбаппе ва Погбадан иборат ҳужумкор триони яратмоқчи.

Аввалроқ, «Юнайтед» Погбага йиллик 20 миллион евро маошли 5 йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.