Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг афсонавий мураббийи Сэр Алекс Фергюсоннинг Роналдуни захирада қолдиргани ҳақидаги танқидларига жавоб қайтарди.
«Мен бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Мен унинг қарорларидан футболчилик вақтимда ҳам жуда кам норози бўлардим. Буни турмуш ўртоғим ҳам тасдиқлаши мумкин.
Биламанки, Фергюсоннинг ўзи ҳам бу гаплар мени безовта қилмаслигини тушунади. Ҳаммамиз ҳам Криштиануни майдонда кўришни хоҳлаймиз. Чунки у ягона, у бошқаларга ўхшамайди, «Олд Траффорд»га келганлар уни кўришни исташади. Лекин факт шундаки, у биз билан барча ўйинларда майдонга туша олмайди. Бу — физик қонун, бу — инсоният қонуни.
Алекснинг ўзи ҳам «МЮ»ни бошқариш қанчалик қийин эканини билади. У ҳам доим бир хил 11та футболчини майдонга ташламаган. У ҳам Гиггс, Руни ва Бекҳэм каби юлдуз футболчиларини асраш мақсадида мен каби таваккалга қўл урган. Баъзида иш берган, баъзида эса йўқ», — деди норвегиялик мутахассис.
Аввалроқ, Сэр Алекс Фергюсон Сульшерни Роналдуни майдонга ташламагани учун танқид қилганди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.