Рой Кин Криштиану Роналдунинг «Челси»га қарши ўйинни захирадан бошлагани ҳақида фикр билдириб, мураббий Майкл Кэррикни танқид қилди.
«Роналду «МЮ»га захирада ўтириш учун қайтган эмас. У асосий таркиб футболчиси.
Менга Роналдунинг финиш ҳуштаги чалинганидан сўнг, Кэррикка қўл ташламагани ғалати туюлмади. Унинг хафа бўлиши ўринли, сабаби у захирада ўтириш учун келмаган. Бунинг нима кераги бор?
Роналду жаҳон даражасидаги футболчи. У «МЮ»га қайтганидан сўнг бир қанча яхши натижаларга эришди, гол ва ассистлар қайд этди. Кўп марта жамоага айнан у ғалаба олиб келди. Шу сабаб Кэррикнинг қарорини оқламайман. Сиз юлдуз футболчилар билан қандай ишлашни билишингиз керак, сабаби айнан улар сизнинг жамоангизни сақлаб қолади», – дея Киннинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Маълумот учун, Роналду ўйиннинг 64-дақиқасида Санчонинг ўрнига майдонга тушди. Учрашув томонларнинг 1:1 ҳисобидаги дуранги билан якун топди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.