Mualliflik bloglari

ХАТОЛАРНИ ТАХЛИЛ ҚИЛИБ УЛАР УСТИДА ИШЛАШ ПАЙТИ КЕЛДИ

Blog Xuan Mata

Барчага салом. Ва ниҳоят Англиядаги яна бир мавсум якунланди. Биз эса ёзги таътилга деярли қуруқ қўл билан чиқиб кетмоқдамиз.

Премиер Лиганинг энг сўнгги ўйини, ўзини шубҳасиз Манчестер Юнайтед оиласизнинг бир аъзоси деб ҳисоблайдиганлар учун кўнгилдагидек якун топмади. Мавсум давомида эслашга кўп арзийдиган ўйинларни бошимиздан ўтказдик. Бахтга қарши якун бироз ноҳушроқ тугади.

Қўлга киритилган умумий натижалардан шубҳасиз, ҳеч биримизнинг кўнглимиз тўлмади. Ғалаба қозонсак ҳам биргаликда қилдик, мағлубиятга учрасак ҳам шундай.

Ана энди эса хатоларни тахлил қилиб, улар устида ишлаш ва ўзимизни кучайтириш вақти келди. Сизларнинг барчангиз жамоа учун куйиб ёндингиз. “Олд Траффор”даги тинимсиз қарсак чалиб, бизни қўллаб-қувватлаб, олқишлаётган муҳлисларнинг юзига қараганимда футболнинг ва бу клубнинг нақадар буюк эканлигига яна бир бор амин бўлдим.

Сизнинг бу қўллаб-қувватлашингиз тахсинга сазовор. Айниқса бизга оғир бўлган пайтлар. Сизлар бунданда яхшисига муносибсиз.

Ушбу хафта бир жамоанинг икки аъзоси билан хайрлашмоқдамиз:  Антонио Валенсия ва Андер Эррера. Уларнинг иккиси билан ҳам майдондаги энг яхши дамларни биргаликда ўтказганман. Иккови ҳам йиллар давомида клуб учун ўз меҳнатларини аямаганликлари сабабли муҳлислар ҳам уларни чексиз хурмат ва эҳтиром билан кузатиб қолишди.

Йигитлар кийиниш хонасида ўз эсдаликларини қолдиришди. Умид қиламанки, уларни олдинда янада ёрқинроқ келажак кутиб турибди. Уларга энг эзгу тилакларимни тилаб қоламан. Биргаликда ўтказган эсда қоларли пайтлар учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб, хоним жамоадошларимизни ҳам табриклаб ўтишни жоиз деб биламан. Улар биринчи йиллик уринишдаёқ чемпионликни нишонлаб ўзларини тарих зарварақларига муҳрлаб қўйишди. Барчангиз – ажойибсизлар, қизлар.

Бу мавсумдаги блогим фаолиятини ҳам тўхтатмоқдаман. Ҳар хафта мени қўллаб-қувватлаб турганингиз учун, қийин пайтлари ҳам менинг ёнимда турганингиз учун сизга катта раҳмат.

Ғалабали онлар, хурсандчилик пайтлари ҳақида бажонидил кўп-кўп ёзишни истар эдим, афсуски бундай пайтнинг ўзи бўлмади. Биз учун оғир бўлган мавсум давомида бизни рухлантириб турганингиз учун ташаккур. Футбол сиз муҳлисларсиз футбол эмас.

Хуан

Баҳодир Маҳмудов

0.00%
Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.