Mualliflik bloglari

ФИФА БИР МАВСУМ ДАВОМИДА УЧТА ЖАМОАДА ЎЙНАШГА РУХСАТ БЕРДИ

Blog Tribuna.uz

Халқаро футбол иттифоқи ФИФА эндиликда футболчиларга бир мавсум давомида учта жамоада ўйнашга рухсат берди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида эълон қилинди.

Ташкилот футболчилар орасида ишсизлик даражаси ортиб кетмаслиги учун уларга бир мавсумда учта жамоада ўйнашга рухсат берди. Бунгача футболчилар бир мавсумда фақат иккита жамоа сафида ўйнаши мумкин эди. Бу ўзгариш вақтинча бўлиши айтилмоқда ва катта эҳтимол билан фақат бир мавсум амал қилади.

Мавсум ўртасида фақат битта қишги трансфер ойнаси бор ва ёзги трансфер бозори барча давом этаётган чемпионатларда мавсум тугагач бошланади. Бунақада қандай қилиб футболчи учта клубда ўйнаши мумкин, деган савол туғилади. ФИФА клубларга баъзи талабларга риоя қилган ҳолда жорий мавсум тагагунига қадар келаси мавсум учун футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат беради.

Шу тариқа январдаги трансфер ойнаси вақтида бир клубдан бошқасига ўтган ва аллақачон мавсум давомида иккита клубда ўйнашга улгурган футболчи жорий мавсум охирида яна клубини ўзгартириши мумкин. Бу ўзгариш захирада қолиб кетаётган ва эркин агентга айланган футболчилар учун асқотади.

Аввалроқ ФИФА клублар кўпроқ футболчиларга имкон бериши ва жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида ўйин давомида 5 нафар футболчини алмаштиришга рухсат берганди. Бу ўзгариш ҳам вақтинча, пандемия тугагунига қадар бўлиши кутилмоқда. Қўшимча вақтларда яна битта ўзгариш қилиш қоидаси эса сақланиб қолади.

20.65%
Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.