Mualliflik bloglari

ВАН ДЕ БЕК АСЛИДА КИМ?

Blog MANUTD

2018/19-йилги мавсумда «Aякс» билан Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этган футболчи бошқа жамоадошлари сингари дарров топ-клублар сафига бориб қўшилмади. Яна бир мавсум клуб ихтиёрида қолди ва энди «Манчестер Юнайтед» жамоасига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар сабабли инглиз нашрлари голланд футболчисининг имкониятларини таҳлил қилишга уриниб кўрди.

Ўйин услуби

Донни бу – майдон бўйлаб эркин ҳаракат қилишни хуш кўрувчи ҳужумкор ярим ҳимоячи. Унинг майдондаги асосий вазифаси майдон бўйлаб бўш ҳудуд излаш ва имкон бўлиши билан иккинчи ҳужумчига айланишдан иборат. Қаҳрамонимиз майдон бўйлаб узатмаларни амалга оширишни хуш кўради. Унинг тўп билан майдоннинг қайси нуқталарида ҳаракат қилганига эътибор қаратинг!

Дарҳақиқат, Ван Де Бек интенсив футболни хуш кўрувчи жамоа учун чинакам топилмага айланади.

Энг муҳими шундаки, Донни майдон бўйлаб тўпсиз ҳаракат борасида ҳам беназир. «Aякс»даги сўнгги мавсумида ярим ҳимоячи бош зоналар яратиш ва жамоавий прессингда «Эрдивизия»нинг энг яхши натижасини қайд этгани сўзимизга исбот бўла олади.

Кучли жиҳатлари

Юқоридаги омиллардан ташқари, Донни ўз позициясини яхши ҳис этади. У ҳудди «Бавария»даги Томас Мюллер сингари ҳужумнинг исталган нуқтасида пайдо бўлиш орқали жамоага ҳужумда фаолроқ бўлишда қўл келади. Ҳар бир учрашувда ўртача 2,2 бор тўп учун курашда ғолиб чиқувчи футболчи амалга оширган узатмаларнинг 80 манзилига аниқ етиб боради. Унинг тўп учун курашдаги чаққонлигини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз. Ушбу суратда қаҳрамонимизнинг тўп учун кураш олиб броган зоналари акс этган.

Ҳужумдаги фаоллик

Эътиборлиси шундаки, Донни Ван Де Бек ҳужумларни якунлаш борасида ҳам ажойиб статистикага эга. Унинг сўнгги зарба йўллаш учун бўш зона излаб топиши тахсинга сазовар. Сўнгги 3 мавсум давомида футболчи 40та гол киритган бўлса, ушбу голларнинг 27таси биринчи тўпга тегиниш орқали дарвозадан ўрин эгаллаган. Яна 7та гол эса, тўпга икки бор тегиниш орқали даврозага йўлланган. Голланднинг дарвозасари йўллаётган зарбаларининг 54 фоизи манзилга аниқ етиб боради. Унинг гол киритган нуқталарига эътибор қаратинг!

Футболчи нафақат гол киритишда, балки уни ассист борасида ҳам етакчи. Унинг сўнгги 3 мавсум давомида ижро этган кескин узатмаларига эътибор қаратинг. Ушбу картага эътибор қаратинг. Қаҳрамонимиз сўнгги зарба учун узатма ижро этишда беназир эканлиги шундоққина кўриниб турибди.

Кучсиз жиҳати

Юқоридаги зикр қилинган устунликларга қарамай, Донни «Манчестер Юнайтед» нинг креатив ижрочиси бўла олмайди. Сабаби, унинг хавфли узатмалари сони Зиёш ва Фернандешникидан анча кам. Унинг вазифаси майдонда камроқ кўриниш, бироқ кўпроқ наф беришдан иборат. Рақиб чуқур ҳимояланаётган пайтда Донни марказий ҳужумчиларни четга «тортиши», ёки ҳужумни у қанотдан бу қанотга ўтказиши мумкин. Шунга қарамай, унинг майдонда позицияси классик 10-рақамни эслатиб юборади. Aгар, «қизил иблислар» уни қўлга киритса, футболчи катта эҳтимол билан 4-2-3-1 схемасида асосий таркиб футболчисига айланади. Шундай бўлсада, Погба билан майдонда ҳаракат қилиш Доннининг кучли жиҳатларини «зарарсизлантириши» мумкин. Гап шундаки, Погба асосан олдинга ҳаракат қилувчи ярим ҳимоячи. Ван Де Бек эса, ортда таянч зонасига яқинроқ жойда қолиб кетиши мумкин. Катта эҳтимол билан голландни Сульшер қанотларда ёки марказий ярим ҳимояда майдонга ташлайди. Шунингдек, Фернандеш учун ҳам Ван Де Бек ажойиб альтернатив вариантга айланиши мумкин. Балки, Сульшер марказда ромб ҳосил қилган кўйи Брунуни бироз ортга қайтишга мажбур қилар.

Хулоса

Ван Де Бек ўртачадан кучлироқ бўлган даражадаги ижрочи. Қўшимчасига, унинг ўйинида кескин прогресс кузатилиши ҳам ҳеч гап эмас. Унинг трансфери «Манчестер Юнайтед» га улкан имкониятлар тақдим этмайди, аммо бир йўла бир нечта зоналарни узоқ йиллар давомида ёпиш имкони туғдиради.

20.65%
Boshqa yangiliklar
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.