Англия футбол ассоциацияси янги мавсумдан бошлаб, учрашув давомида симуляция ишлатган футболчилар учун қатъий чоралар кўради. Ташкилот бу каби жазолар футболчиларни ҳакамни алдашдан тийилишга мажбур қилади, деб ҳисобламоқда.
Бу каби ҳолатлар симулятнинг рақибга қизил карточка кўрсатилишига олиб келганда (жумладан иккинчи сариқ туфайли қизил карточка кўрсатилганда), ёки пенальти белгиланганда кўриб чиқилади.
Хабар қилинишича, симуляция эҳтимоли бор вазиятлар махсус комиссия томонидан ўйин тугаганидан сўнг 48 соат мобайнида кўриб чиқилади. Комиссия таркибига собиқ футболчи, ҳакам ва мураббийлар киритилади. Дисквалификация бўйича қарор бир овоздан қабул қилинганидагина кучга киради.
Шунга ўхшаш қоидалар Шотландияда аллақачон жорий этилган, аммо у ерда дисквалификация қарори бир кишига боғлиқ бўлади.
Англияда янги қоидалар 4 августдан, нуфузи бўйича иккинчи лига саналган чемпионшипнинг 1-туридан бошлаб кучга кириши режалаштирилган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.