Янгиликлар /

Хитойлик инвестор «МЮ» акцияларини сотиб олмоқчи

Maqola nashr qilindi

Manba: tribuna.uz

Хитойлик инвестор «МЮ» акцияларини сотиб олмоқчи

Хитойлик миллиардер «Манчестер Юнайтед» ҳиссадорларидан бирига айланмоқчи.

The Times нашрида хабар қилинишича, исми ошкор этилмаётган инвестор клубнинг мустақил акциядорлари билан «МЮ»дан улушга эга бўлиш имкониялари борасида гаплашган.

«МЮ» акцияларининг 80 фоизидан ортиқроқ қисмига эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи акцияларининг бир қисмини (8 фоиз) сотишга рози.

2015/16 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» дунёнинг энг сердаромад футбол клуби бўлганди. Клуб «Реал»ни ортда қолдирган. Мадридликлар кейинги 11 мавсумда бу борада етакчилик қилишганди. Халқаро аудиторлик компанияси Deloitte маълумотига кўра, инглизлар клуби ўтган мавсумда 689 млн доллар ишлаб топган. Шу билан бирга «Манчестер Юнайтед» Англиянинг энг совриндор клуби деб тан олинган. Клуб — 20 карра мамлакат чемпиони, 12 карра Англия Кубоги соҳиби, 5 марта Лига Кубогида зафар қучган, Чемпионлар лигасида 3 марта ғолиб чиққан.

Англиядаги клублар кейинги йилларда футболчиларнинг нархи кескин ўсишига сабаб бўлмоқда. Инглиз жамоалари ўтган йил ёзидаги трансферлар вақтида янги футболчилар учун жами 1 млрд фунтдан ортиқ маблағ сарфлаган.

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar
    Mulohoza qoldirish uchun ro‘yxatdan o‘ting
    485