Янгиликлар /

Венгер «МЮ»дан норози

Мақола нашр қилинди

Арсен Венгер Европа Лигаси ғолибига Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун йўлланма берилишига қарши чиқди.

«Мен ҳамиша Европа Лигаси ғолибига Чемпионлар лигасида тўғридан-тўғри иштирок этиш учун йўлланма берилишига қарши бўлганман. Чунки, «Манчестер Юнайтед»ни ҳисобга олмаганда ҳамиша бу турнирда Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмаган жамоа ғолиб бўлган.

Чемпионлар Лигасига Европа Лигаси орқали йўл олиш фикрида бўлмаслик керак. Мен бундай йўл тутиш ички чемпионатга таъсир кўрсатади деб ҳисоблайман: агар апрелда жамоада АПЛда кучли тўртликка киришдан кўра, Европа Лигаси орқали йўл олиш имкони кўпроқ бўлса, бу жамоа ички чемпионатга иккинчи даражали турнирдек қараши мумкин. Мен ўйинларга ҳамиша оптимал таркибни тушираман. Футболчиларимга фақат Европа Лигаси ўйинларида дам беришим мумкин», — дея Венгернинг сўзларини келтирган London Evening Standard.

Лондонликлар ўтган мавсумда Англия чемпионатида 5-ўринни эгаллади ва Европа Лигасида ўйнайдиган бўлди. «МЮ» мавсумни 6-ўринда якунлади, аммо Европа Лигаси ғолиби сифатида ЕЧЛга йўлланма олди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.