Янгиликлар /

Моуриньо сўз жангини давом эттирди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо билан «Челси» устози Антонио Конте ўртасидаги сўз жанги давом эттирилди.

Аввалроқ, Моуриньо техник ҳудудда ўзини фаол тутувчи мураббийларни масхарабозликда айблаганди. Бунга жавобан, Конте қарилик туфайли унинг ақли заифлашиб қолганини айтганди.

Португалиялик мутахассис эса низони тўхтатишни истамади ва Контега келишилган ўйинларда иштирок этгани билан боғлиқ можарони эслатиб қўйди. Маълумки, 2012 йилда Конте 4 ойга дисквалификация қилинганди.

«Челси» бош мураббийи менга таъна қилмаса ҳам бўлаверади. Бир нарсани айтишим мумкин, мени ҳеч ким, ҳеч қачон, келишилган ўйинларда иштирок этганим туфайли дисквалификация қилмайди», — деди Моуриньо Premium Sport хабарида.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.