Янгиликлар /

Моуриньо: Арсенни жуда ҳам ҳурмат қиламан

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо анчадан буён «Арсенал» устози Арсен Венгер билан чиқишолмай юрибди. 

Бироқ, португалиялик мутахассис франциялик ҳамкасби билан ярашиб олишга тайёрлигини айтди.

«Мен Арсенни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Агар у ҳурматимнинг ярмича мени ҳам ҳурмат қилса, келажакда дўст бўлишимиз мумкин. 

2004 йилда Англияга келганимда, у чемпион, мен эса ундан унвонни тортиб олмоқчи эдим. Чунки, бу футбол. Аммо бу уни ҳурмат қилмайман дегани эмас.

Сўнгги икки йилда анча зиддиятга бордик, бироқ энди фаолиятимнинг бошқа босқичига қадам қўйдим, ўзгардим.

Афсуски, Алекс Фергюсондан кейин яна бир ҳурматли инсон Премьер-лигани тарк этмоқда», – деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда Skysports.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.