Янгиликлар /

Невилл: «Арсенал»ни Диего Симеоне эгаллаши керак

Maqola nashr qilindi

Manba: tribuna.uz

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси, айни вақтда телевидениеда футбол эксперти сифатида ишлаётган Гари Невиллнинг ҳисоблашича, Арсен Венгер ўрнини Лондоннинг «Арсенал» жамоасида «Барселона»нинг собиқ мураббийи Луис Энрике эмас, «Атлетико» мураббийи Диего Симеоне эгаллаши керак.

«Луис Энрике муваффақиятли ишлаган, аммо гап Чемпионлар лигасига қайтиш ҳақидами ёки Премьер-лига ғолиблиги?

АПЛни ютиш учун, «Арсенал»да фақат икки вариант бор: бир бош баланд сакрай оладиган мураббийни чақириш, ёки начать «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» каби харажат қилиш. Иккинчи вариантнинг эҳтимоли кам.

Менимча, «Арсенал»га Диего Симеоне жуда мос тушади. У кўп йиллардан буён Чемпионлар лигасида ва Примерада бюджети «Реал» ёк «Барселона»никидек бўлмаган жамоа билан катта натижаларга эришди», – дея Невиллнинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar
    Mulohoza qoldirish uchun ro‘yxatdan o‘ting
    103