Янгиликлар /

Рафаэл: Ван Гаал ёмон мураббий эмас

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ўнг қанот ҳимоячиси Рафаэл 2015-16 йилларда жамоани бошқарган Луи ван Гаал ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Луи ван Гаал бош мураббий этиб тайинланганини эшитганимизда, тўрт ёки беш танишим, улар ичида футболчилар ҳам бор эди, менга телефон қилишди ва Луининг бразилиялик футболчиларни ёқтирмаслигини айтишди. Улар менга «Барселона»да Ривалдо билан юзага келган воқеани ҳам эслатишди. Ишонгим келмади.

Лекин биринчи мавсумдаёқ у мени ёнига чақириб, «Кетишинг мумкин» деди. Атиги бир дақиқа гаплашдик холос. Шу билан тамом. Манчестерни тарк этишим учун бирмунча вақт керак бўлди, лекин шунда ҳам у ердан кетишим осон эмасди. «Манчестер Юнайтед» клуби, шаҳри, мухлислари, умуман клубга тегишли бўлган ҳар бир нарса менга ёқар, шунинг учун ажралиш осон бўлмаган. 

«Ван Гаал ёмон мураббий эмас, аммо унинг характери менга ёқмаган. Менга жамоа ёқарди, яъни мен фақат у туфайли тарк этишга мажбур бўлдим. Мен жамоани яхши кўрсам-да, Луи билан муносабатлар шу қадар оғир эдики, тезроқ бошқа жамоага ўтишни истадим», деган футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Рафаел Да Силва 1990 йилда туғилган ва 18 ёшида эгизаги Фабио билан биргаликда «Манчестер Юнайтед» академиясига қабул қилинганди. У 2008-2015 йиллар мобайнида клуб сафида ҳаракат қилиб, 3 марта АПЛ чемпионлигига эришган. 2015 йилда Франциянинг «Лион» клубига сотиб юборилган.

138
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.