Янгиликлар /

«Юнайтед» 4 футболчи билан шартномасини узайтирди

Мақола нашр қилинди

The Telegraph нашри хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» биратўла 4 футболчиси билан жорий шартномасини бир йилга узайтирди. 

Хуан Мата, Андер Эррера, Эшли Янг ва Дейли Блинд билан амалдаги шартномалар шу йилнинг ёзида ниҳоясига етиши керак эди. Клуб ушбу шартномаларда кўзда тутилган банддан фойдаланди ва муддатларни бир йилга узайтирди. 

Ушбу шартномалар юзасидан расмий маълумотлар январь ойининг охирларида чиқиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Эшли Янг 2011 йилнинг ёзида «Астон Вилла»дан жамоа сафига келиб қўшилган бўлса, Хуан Мата 2014 йилнинг январида «Челси»дан ташриф буюрганди. Андер Эррера ва Дейли Блинд трансферлари Луи ван Гаал даврида, 2014/15 футбол мавсуми олдидан амалга оширилганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.