Янгиликлар /

Жозе Моуриньо Осиё турнесига қарши

Мақола нашр қилинди

Жозе Моуриньо клуб раҳбариятини мавсумлар оралиғида жамоани Осиё турнесига олиб бориш тўғри бўлмаслигига ишонтирмоқчи.

The Sun нашри хабарига кўра, португалиялик мутахассисга Хитой ва Осиёдаги бошқа мамлакатлардаги иқлим шароитлари ёқмаган.

У жамоа ҳар йили ёзда Америкага боришини истайди. Хитой бозори сердаромад эканига қарамасдан у Америка турнесини маъқул кўрмоқда.

«Клуб кейинги мавсумда Узоқ Шарқдаги турнирда иштирок этишни режалаштирганди. Жозе эса бунга қарши ва раҳбариятни ўз фикрига ишонтирмоқчи. 

Ҳа, шарқда «Манчестер Юнайтед»нинг кўплаб мухлислари бор ва Осиё бозорида кўп пул ишлаб топиш мумкин, аммо Жозе АҚШга боришни маъқул кўрмоқда», — дея ўз манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган The Sun.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.