Янгиликлар /

Роналду Англияга қайтмоқчи

Maqola nashr qilindi

Manba: tribuna.uz

Marca нашри Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг 31 июль куни солиқларни тўлашдан бўйин товлаш бўйича суддда берган кўрсатмаларининг асосий қисмларини эълон қилди. Уларнинг бирида португалиялик футболчи Англияга қайтишни истаётганини тан олиб ўтган.

«Англияда мен билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо бўлмаган, шу сабабдан ҳам мен у ерга қайтишни истайман. Яхши эслайман, Англияга келганимда бу ерда барчаси қандай ишлашини менга тушунтириб беришганди. Манчестерга келганимда бўлажак 18 ёшли бола учун солиқ механизми билан қанчалик ишлаш лозимлигини тушунтириб қўйишган.

Испанияда эса муаммо бўлмаслиги учун кўпроқ тўлаш кифоя эканини айтишганди», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Marca нашри Cadena Ser радиоси маълумотларига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2011 ва 2014 йилларда 14,7 млн евро солиқларни яширишга урингани учун судга чақирилганди. Прокуратура «Реал» футболчисининг ўз имидж ҳуқуқидан тушган даромадларни турли оффшор фирмалари орқали беркитишга уринганликда айбламоқда.

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar
    Mulohoza qoldirish uchun ro‘yxatdan o‘ting
    381