Янгиликлар /

Погба: Бу мен учун чорлов

Мақола нашр қилинди

Поль Погба матбуот вакиллари ва мухлисларнинг ўз ўйинига нисбатан адолатсиз муносабатда эканини айтди.

«Мени бошқа яримҳимоячилар каби баҳолашмаяпти. Менга голлар ва узатмаларимга қараб баҳо беришяпти. Мен ўйинни зўр ўтказишим мумкин, аммо гол урмасам ёки голли узатмани амалга оширмасам, «ёмонмас» деб қўйишади.  

Агар бошқа футболчи шундай ўйнаса, уни ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топишяпти. Аммо, бу мени кўпроқ ишлашга мажбур қилмоқда. Бу мен учун чорлов ва уни қабул қиламан.

Мен гол уришга ва голли узатмаларни амалга оширишга ҳаракат қиламан. Аммо яримҳимояда ҳам ишламоқчиман» — деб Погба сўзларини келтирмоқда Sky Sport.

Жорий мавсумда Погба «Манчестер Юнайтед» таркибида 32та ўйин ўтказиб, 5та гол урган ва 11та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.