Янгиликлар /

Моуриньо: Совринсиз қолмаганман

Мақола нашр қилинди

 Жозе Моуриньо совринсиз ўтаётган мавсум ғалати эканини айтди.

«Фаолиятимда жуда кўп ғалабаларга эришдим. Ҳар доим ғалабалар ва ғалабалар бўлган. Мана деярли 1 йилдан бери соврин йўқ. Ҳеч қачон соврин ютмаган одамлар учун нималар муҳим эканини тушуниб етмоқдаман.

Ҳеч қачон ҳеч нарса ютмаганлар, ҳар доим ютиб, кейин совринсиз қолганлардан ҳам ёмон. Умримда совринсиз ўтказган мавсумим бўлмаган. Агар Англия Кубогида ғалаба қозонмасам, финалга чиққанимиз оддий имконият бўлиб қолади» — деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда ESPN.

Эслатиб ўтамиз, Англия Кубоги финали 19 май куни ўтказилади ва унда «Манчестер Юнайтед» «Челси» билан беллашади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.