Янгиликлар /

Маруан Феллаини «Юнайтед»да қолади!?

Maqola nashr qilindi

Manba: tribuna.uz

Маруан Феллаини клуб билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда бош мураббий Жозе Моуриньо хабар берган.

Маълумки, футболчининг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзигача мўлжалланган ва у бошқа клубга ўтиши мумкинлиги айтилган эди.

«Биз деярли янги шартнома имзоладик, аммо ҳали байрам қилишимга эрта. Чунки бу «деярли» етарли эмас. Қачонки, клуб ва футболчи шартномани имзоласа, шунда хурсанд бўлишим мумкин» - деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда ВВС.

Эслатиб ўтамиз, Феллаини 2013 йилда «Эвертон»дан «Манчестер Юнайтед»га 27,5 миллион фунтга ўтган эди. Шу пайтгача у жамоа таркибида 154та ўйин ўтказиб, 19та гол урган.

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar
    Mulohoza qoldirish uchun ro‘yxatdan o‘ting
    217