Янгиликлар /

Жозе Моуриньо: Яна тўрт очко керак

Maqola nashr qilindi

Manba: uff.uz

Жозе Моуриньо «Арсенал»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Менимча, бу ўйин дуранг билан якунланганда адолатсизлик бўларди. «Арсенал» яхши ўйнади, улар ҳимояда тартибли ҳаракатланди. Лекин бир жамоа бўлиб ғалаба қозонишни истадик. Ҳа, «МЮ»га бироз омад кулиб боқди, лекин сўнгги 20 дақиқа рақибга нисбатан кучлироқ ҳаракатландик.

Биз уч очкони қўлга киритиб, Европа чемпионлар лигасида ўйнаш ҳуқуқини деярли қўлга киритдик. Бироқ иккинчи ўринда қолиш учун яна тўрт очко йиғишимиз талаб этилади», - дейди Моуриньо.

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar
    Mulohoza qoldirish uchun ro‘yxatdan o‘ting
    163